АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғозини очиш режасига шубҳа билан қарайди ва Конгрессдаги оралиқ сайловлардан сўнг ислом республикасига қарши зарбаларни қайта бошлаш вариантини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Wall Street Journal газетаси.
"Трамп шахсий суҳбатларида Эрон унинг талабларини бажаришига шубҳа қилади ва ўз ходимларига бомбардимонлар қайта бошланиши мумкинлигини айтган", - дейилади нашрда.
Нашр манбаларига кўра, АҚШ раҳбари ҳали якуний қарор қабул қилмаган, унинг позициясига ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар натижалари таъсир қилиши мумкин. Бунда эҳтимолий зарбалар кўлами ошкор этилмаяпти.
Жума куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Теҳрон воситачилар орқали Вашингтонга Ҳормуз бўғозини очиш бўйича етти кунлик режани тақдим этганини маълум қилди.
Июнь ойи ўрталарида томонлар тинчлик жараёнини бошлаш учун меморандум имзолаган эди. Бироқ орадан уч ҳафта ўтгач, эскалациянинг янги босқичи бошланиб, зарбалар қайта бошланди.
Минтақадаги можаро авж олишидан олдин, Ҳормуз бўғози халқаро энергия савдосининг асосий йўналишларидан бири эди. У орқали дунёдаги нефть ва суюлтирилган табиий газ таъминотининг бешдан бир қисми ўтди. Ҳозирда мавжуд кескинлик туфайли ундан фойдаланаётган танкерлар ва газ ташувчи кемалар сони бир неча тага камайди.