Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эронга қарши санкцияларни юмшатишга тайёр

Трамп Эронга қарши санкцияларни юмшатишга тайёр

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши санкцияларни юмшатишга тайёр.

Бу ҳақда Axios нашри АҚШ расмийсига таяниб хабар бермоқда.

"Президент Трамп ядровий масалада аниқ ютуқлар эвазига Эронга санксияларни енгиллаштириш ва музлатилган маблағларни озод қилишга тайёр", дейилади хабарда.

Аввалроқ Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни қайта тиклаш бўйича таклиф қилинган режасини рад этган эди. Унинг таъкидлашича, Теҳрон бўғозни дарҳол очадиган келишувга эришмоқчи. АҚШ президенти бундай келишувни қабул қилиб бўлмайдиган деб атади. Шунингдек, у Эрон ядровий қуролга эга бўла олмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Киритилди: 08:30 29.09.2026. Ўқилди: 544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!