АҚШ президенти Дональд Трамп оммавий ахборот воситаларида тарқалган Эронга 30 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратилиши ҳақидаги маълумотларни “ёлғон ва ундан орият қилиш мақсадида тарқатилган фейк” деб атади.
Трампнинг таъкидлашича, у бу каби ғоя ҳақида ҳеч қачон эшитмаган ва бу маълумотлар “фейк янгиликлар” тарқатувчилари томонидан ўйлаб топилган навбатдаги асоссиз даъводир.
«Қайси фейк янгиликлар тарқатувчи журналист шундай бемаъни гапни ўйлаб топди: “Президент Трамп Эронга ҳарбий мақсадда бўлмаган ядровий объектлар қурилиши учун 30 миллиард доллар беришни хоҳлаяпти”? Мен бу ахмоқона ғояни ҳеч қачон эшитмаганман. Бу — фақат обрўни тўкаш учун тарқатилган навбатдаги сохта хабар. Бу одамлар ақлдан озган», — деб ёзди Трамп Truth Social тармоғидаги саҳифасида.
Аввалроқ айрим нашрлар Трамп маъмурияти Эрон билан ядер келишув бўйича қайси бир даражадаги музокараларга тайёрланаётгани ҳақида тахминлар тарқатган эди. Аммо бу баёнот ортидан Трамп ҳар қандай молиявий ёрдам ёки келишув ғоясини рад этди.