Трамп Эрондаги мактабга берилган зарба бўйича тергов натижасини қабул қилишга ваъда берди — BBC.
АҚШ президенти Минобдаги ҳарбий база яқинидаги бошланғич мактабга берилган зарба бўйича саволга жавоб берди. Ҳужум натижасида 168 киши ҳалок бўлган, улардан 110 нафари болалар эди.
Трамп зарба текширилаётганини ва бу ҳисоботнинг натижасидан рози бўлишга тайёр эканини таъкидлади. У, шу билан бирга, Tomahawk ракеталари гўёки бир неча давлат, жумладан, Эрон томонидан қўлланилмоқда, деган фикрга ишора қилди. Аммо аввалроқ экспертлар BBC’га Исроил ва Эронда Tomahawk ракеталари йўқлигини маълум қилганди.
Эроннинг Mehr агентлиги эълон қилган ва BBC Verify журналистлари тасдиқлаган видео мактаб яқинидаги ҳарбий базага АҚШ Tomahawk ракетаси келиб урилганини кўрсатди. Бироқ Трамп бу зарба учун Эронни жавобгар деб ҳисобламоқда.