Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози

Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози

Трамп Эрон ядровий қуролдан воз кечишга рози бўлганини маълум қилди.

АҚШ президенти бу ҳақда Оқ уйда журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Мен Эртнда ядровий қурол бўлмаслигини айтгандим, улар бунга рози бўлди. Эронда ҳеч қачон ядровий қурол бўлмайди", — деди президент.

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозир АҚШ Эрон билан музокаралар олиб бормоқда. У Эрон келишув тузишга қизиқаётганини таъкидлаб, мамлакатнинг ҳарбий инфратузилмаси жиддий зарар кўрганини ҳамда флот, авиация ва алоқа тизимлари йўқ қилинганини билдирди.

Шунингдек, у музокараларда АҚШ томонидан давлат котиби Марко Рубио ва вице-президент Жей Ди Вэнс иштирок этаётганини айтди, бироқ музокараларда Эрон томонидан айнан ким қатнашаётганига аниқлик киритмади. Трампнинг айтишича, АҚШ “тўғри ва керакли одамлар” билан алоқада бўлиб турибди.

Киритилди: Бугун 18:10. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!