Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиб туришга рози

Трамп Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиб туришга рози

Трамп Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиб туришга рози бўлганини айтди. Теҳрон эса бу масалада келишув йўқлигини маълум қилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп NewsNation телеканалига берган интервюсида Эрон ўз ядровий дастурини номаълум муддатга тўхтатиб туришга рози бўлганини билдирди.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга рози бўлдими, деган саволга Трамп: "Ҳа", деб жавоб берди. Аниқлаштирувчи саволга у яна: "Ҳа", деди ва кейин қўшимча қилди: "Ҳайрон қолдингизми? Мени ҳеч нарса ажаблантирмайди".

Шу билан бирга, Эроннинг юқори мартабали амалдори Reuters агентлигига Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳамон жиддий зиддиятлар мавжудлигини ва “ядровий масалалар тафсилотлари бўйича келишувга эришилмаганини” айтди.

"Биз Эрондан санкциялар олиб ташланиши ва уруш туфайли етказилган зарар қопланишини таъминлаш бўйича келгуси музокаралар учун имконият яратилишига умид қиляпмиз. Бунинг эвазига Теҳрон халқаро ҳамжамиятга ўз ядровий дастурининг тинч мақсадларга қаратилгани бўйича кафолат беради", — деди эронлик расмий.

Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!