Шаҳзода Ризо Паҳлавий Эроннинг янги ҳукмдори бўлиши мумкин эди, бироқ "ҳозирда машҳурроқ бўлган кимдир яхшироқ мос келган бўларди". Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида маълум қилди.
"Менимча, шундай. Баъзиларга у ёқади... У жуда ёқимли инсонга ўхшайди, лекин назаримда, агар шундай одам мавжуд бўлса, ҳозирда машҳурроқ бўлган бирортаси яхшироқ номзод бўларди", — деб жавоб берди у.