Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эрон расмийлари билан учрашувларни бекор қилди

Трамп Эрон расмийлари билан учрашувларни бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини айтди, деб хабар беради Xinhuа.

Бу баёнот АҚШ президенти Эрон билан савдо қиладиган ҳар қандай давлат барча товарларга 25 фоизлик бож жорий этишини эълон қилганидан бир кун ўтиб янгради.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт душанба куни Трамп маъмурияти зарур бўлганда ҳарбий вариантлардан фойдаланишни истисно қилмаса-да, дипломатия Эрон билан муомала қилишда АҚШнинг афзал кўрган ёндашуви бўлиб қолишини айтди.

Шуни таъкидлаш керакки, Эрондаги вазият Вашингтон томонидан диққат билан кузатилмоқда. АҚШ президенти "биз Эронга нисбатан энг қатъий вариантларни кўриб чиқмоқдамиз" деб айтган эди.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!