Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: Эрон билан уруш тез орада тугайди, нефть ва бензин нархи пасаяди

Трамп: Эрон билан уруш тез орада тугайди, нефть ва бензин нархи пасаяди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан уруш «тез орада» тугашини ва мамлакатда ёқилғи нархлари пасайишини айтди.

Трамп Небраска штатида ўтказилган сайловолди тадбирида АҚШ Эроннинг радарлари ва ҳаво мудофааси тизимларини йўқ қилгани ҳамда Ҳурмуз бўғози устидан назорат ўрнатганини даъво қилди.

Унинг таъкидлашича, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар дунёни каттароқ инқироздан сақлаб қолган. Трамп, шунингдек, Венесуэладан АҚШга нефть етказиб бериш ҳажми ошганини айтди.

Трамп америкаликларга бензин нархи яқин орада янада арзонлашишини ваъда қилди. Унинг айтишича, Эрон билан уруш бошланишидан олдин АҚШда бензиннинг бир галлони тахминан 1,85 доллар турган.

Трампнинг Эрон ва Ҳурмуз бўғози ҳақидаги баёнотларида келтирилган айрим даъволар мустақил равишда тасдиқланмаган.

Киритилди: 17:31 06.10.2026. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!