АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон келишуви бўйича учрашувини қарор қабул қилмасдан якунлади.
Бу ҳақда The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорига таяниб хабар берди.
"Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан гапирган юқори лавозимли амалдорнинг сўзларига кўра, Президент Трампнинг вазият хонасидаги учрашуви тахминан икки соат давом этди, аммо у Эрон билан бирон бир янги келишув бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмади”, деб таъкидлади нашр.
Маъмурият келишувга яқин деб ҳисоблайди, аммо Эрон учун маблағ ажратиш каби айрим масалалар ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда, деб қўшимча қилди манба.