АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон вакиллари уранни бойитиш ҳамда ядровий қурол ишлаб чиқаришдан воз кечишга тайёрлигини тасдиқлаганини маълум қилди.
“Юз фоиз. Улар тўхтайди... Улар бизга [ядровий] чанг қолади, деб айтишди”, — деди Америка етакчиси.
Трамп аввалроқ Фордов, Исфаҳон ва Натанздаги, 2025 йилда АҚШ томонидан бомбардимон қилинган ядровий объектлардаги материалларни “ядровий чанг” деб атаган эди.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари Вашингтон Эронга қарши кейинги қадамларга шошилмаётганини таъкидлади.
“Биз ҳеч нарсага шошилишимиз шарт эмас. Бизда уларни пулдан маҳрум қиладиган блокада бор. Масала жуда оддий: биз уларга ядровий қуролга эга бўлишга йўл қўя олмаймиз”, — деди Трамп.