АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон атрофидаги вазиятга тўхталиб, мамлакат ҳукумати 837 кишини осиш орқали қатл этмоқчи бўлганини эслатиб ўтди.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШ томони бунга қатъий эътироз билдириб, мумкин бўлган салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантирганидан сўнг, Эрон ушбу режадан воз кечган. У бу қарор доимий бўлишига умид билдирди.
Шунингдек, Трамп Эронда вазият ҳануз оғирлигича қолаётганини қайд этиб, кўчаларда одамларга ўқ узиш ҳолатлари мавжудлигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, АҚШ президенти агар Теҳрон ўз ядро дастурини қайта тикласа, Вашингтон бунга жавобан кескин чоралар кўришини қўшимча қилди.