АҚШ раҳбари Дональд Трамп Туркияда уй қамоғида ушлаб турилган пастор Эндрю Брансон борасида президент Ражаб Тойиб Эрдўған унинг ҳафсаласини пир қилганини айтди.
Трамп Bloomberg агентлиги мухбири билан суҳбатда аввалига Эрдўған билан алоқалари яхши бўлганини, бироқ Брансон иш бўйича келиша олмаганини билдирди.
“Бу масала қандай ҳал бўлишини кўрамиз. Менимча, яхшилик билан ҳал бўлади”, – деди у.
Измирдаги черковлардан бирида ишлаган Эндрю Брансон қарийб икки йил аввал ҳисбга олинган бўлиб, террорчиларга алоқадорликда айбланмоқда. У 35 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. АҚШ эса Брансоннинг айбсизлигин таъкидлаб, дарҳол озод этилишини истамоқда.
Manba: azon.uz