Трамп энди Мелони билан дўст эмаслигини айтди.
Оқ уй раҳбарининг фикрича, Италия бош вазирининг машҳурлиги у Эронга қарши урушда Қўшма Штатларга ёрдам беришдан бош тортгани сабабли пасайиб бормоқда ва шу сабабли Мелони Франциядаги G7 саммити вақтида ўтказилган учрашувда Трампдан ўзи билан бирга суратга тушишни бир неча бор сўраган.
"Мелонининг Италиядаги машҳурлиги пасаймоқда, бунга эҳтимол унинг Италияни чин дилдан яхши кўрадиган ва ҳимоя қиладиган Америка Қўшма Штатларига Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши ёки уни ишлаб чиқишини олдини олиш масаласида (айтганча, NATO'га ҳам!) рад жавобини бергани сабаб бўлгандир.
Мелони ҳатто бизга Италия авиабазаларидаги учиш-қўниш йўлакларидан фойдаланишга ҳам рухсат бермади, бу эса катта логистик ноқулайликларни келтириб чиқаради. Ваҳоланки, АҚШ ҳар йили Италия ва NATO бўйича бошқа "иттифоқдошлар" деб аталадиган давлатларни ҳимоя қилиш учун юзлаб миллиард доллар ажратади. Энди эса, АҚШнинг Эрон устидан қозонган ҳарбий ғалабасидан кейин, у ўзининг рейтингини ошириш учун яна мен билан дўстлашмоқчи. Йўқ, раҳмат!", — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.