Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Давос Халқаро иқтисодий форумида қатнашиш учун жўнаб кетди

Трамп Давос Халқаро иқтисодий форумида қатнашиш учун жўнаб кетди

АҚШ президентининг парвоз жараёни техник муаммолар туфайли кечиккан эди. Дастлаб, президентнинг Air Force One самолёти парвоздан кўп ўтмай электроника тизими билан боғлиқ муаммо туфайли Қўшма Штатлардаги Эндрюс авиабазасига қайтди. Шундан сўнг, Трамп ва унинг жамоаси (тахминан 300 кишилик делегасия) иккита кичикроқ самолётда Швейцарияга учиб кетди.

Швейцарияда эса Трампга қарши акциялар ўтказилмоқда. Cампах ҳаракати Давос тоғларида АҚШ президентининг сатирик тасвирини намойиш этган, Алп тоғларида эса “Қиролларга йўқ” (“No Kings”) шиори ёзилган.

Бугун Қўшма Штатлар президенти Давос Халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлайди. Бундан ташқари Трамп форум доирасида давлат етакчилари ва йирик бизнес раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган.

Шунингдек, Доналд Трамп пайшанба куни Тинчлик кенгаши низомини эълон қилади ва кенгаш Хартиясини имзолайди.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!