Доналд Трамп АҚШ президенти сайловидаги рақиби Камала Ҳаррисдан интервью олган CBS News телеканалини судга берди.
Трамп телеканални таҳрирланган видеони қўйиб томошабинларини чалғитишда айбламоқда. Унинг таъкидлашича, Ҳаррисга саволлар жонли эфирда берилмаган ва олдиндан тайёрланган жавоблардан фойдаланиш имконияти яратилган.
"CBS News'нинг хатти-ҳаракатлари туфайли халқ интервьюда президентликка номзодними ёки парда ортида яширинган “муҳаррирнинг қўғирчоғиними” — қандай Ҳаррисни кўрганини тушунмади", — дейилади Трампнинг даъвосида.
Трамп CBS News телеканалидан камида $10 млрд товон ундиришни талаб қилган.