Дональд Трамп ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланган Нью-Йоркдаги суддан қайтгач, Мар-а-Лагодаги мулкида баёнот берди:
— Прокурор ишни судгача ҳал қилишни таклиф қилди, лекин мен рад этдим;
— Менга қўйилган айбловлар сайловга аралашиш ҳисобланади;
— АҚШ иқтисодиёти парчаланмоқда, доллар тез орада ҳисоб-китоблар учун стандарт бўлмай қолади;
— Жаҳон ҳамжамияти кўп жиҳатдан Жо Байден бошчилигидаги АҚШнинг амалдаги маъмуриятининг айби билан учинчи жаҳон ядровий урушига яқинлашди.