Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: Беларусь яқинда юзлаб маҳбусларни озод қилиши мумкин

Трамп: Беларусь яқинда юзлаб маҳбусларни озод қилиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Беларусь яқин кунларда юзлаб маҳбусларни озод қилиши мумкинлигини билдирди. Уларнинг аксарияти сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олингани таъкидланмоқда.

Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берган Трамп яқинда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатлашганини айтди. У 16 маҳбуснинг озод этилганини “яхши ишора” деб баҳолаб, “Лукашенко ҳурматли инсон ва кучли етакчи” эканини қайд этди.

Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирда Беларусда турли мамлакатлардан келган 1400–1500 нафар одам ҳибсда сақланмоқда, уларнинг катта қисми сиёсий маҳбуслардир. АҚШ президенти ушбу шахслар яқин орада озод қилинишига ишонч билдирди.

Аввалроқ, 15 август куни Трамп Лукашенко билан “жуда яхши” суҳбатлашганини айтган ва “қўнғироқдан кўзланган асосий мақсад 16 маҳбусни озод қилгани учун миннатдорчилик билдириш, шу билан бирга яна 1300 маҳбусни озод қилиш имкониятини муҳокама қилиш” бўлганини эълон қилган эди.

Шунингдек, 21 июн куни Беларусь президенти Александр Лукашенко билан АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кейt Келлог учрашувидан сўнг Минск турли мамлакат фуқаролари бўлган 14 маҳбусни озод қилишга қарор қилгани ҳам маълум қилинган.

Киритилди: 17:53 06.09.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!