Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп Байрутдаги даҳшатли портлаш сабабини айтди

Трамп Байрутдаги даҳшатли портлаш сабабини айтди

AҚШ Президенти Дональд Трампнинг айтишича, америкалик генераллар Байрутдаги портлашнинг сабаби "қандайдир бомба" бўлган, деб ҳисоблашмоқда.

Журналистлар билан суҳбатда Трамп портлашни "даҳшатли ҳужум" деб атади. Кейинчалик, журналистлар ундан ҳақиқатан ҳам портлаш ҳужум натижасида содир бўлганми ёки йўқлигини сўрадилар. Трамп, ўз навбатида, "портлашнинг табиати" бомба ҳақида "гапириши"ни ва у "баъзи буюк генераллар билан учрашгани ва улар ҳам худди шундай ўйлаётганини" қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, энг кучли портлаш сешанба куни кечқурун Байрут портида содир бўлган. Ҳозирги вақтда 70 дан ортиқ қурбон ва 3,7 мингдан ортиқ тан жароҳатлари олганлар маълум, шаҳар биноларининг ярми шикастланган. Ливан Бош вазири Хассан Диабнинг айтишича, портда 2,750 тонна аммиакли селитра тегишли хавфсизлик чораларисиз сақланган.

Киритилди: 08:26 05.08.2020. Ўқилди: 6332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!