Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Байденни Украинага 400 миллиард доллар нақд пул беришда айблади

Трамп Байденни Украинага 400 миллиард доллар нақд пул беришда айблади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтон томонидан Киевга йўналтирилган маблағларнинг сарфланишини текшириш зарурлигини маълум қилди.

Бу ҳақда у Оқ уйда Ирландия Бош вазири Михол Мартин билан учрашув аввалида журналистларга гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ эндиликда Украинага тўғридан-тўғри пул ажратмаяпти.

«Улар биздан тўлиқ қийматида сотиб олишмоқда. Аммо АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден уларга қурол-яроғ учун 350—400 миллиард доллар нақд пул ўтказиб берган», — деди Америка етакчиси.

Трамп ушбу маблағлардан фойдаланиш текширувни талаб қилишини таъкидлади.

Киритилди: 23:35 17.03.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!