AҚШ Президенти Дональд Трамп Демократлар президентлик сайловларида миллионлаб бюллетенларни "ўзгартирганини" ва ОAВни ғолиб Жо Байден деб атаганлари учун қоралашини айтди.
Твиттердаги постида Трамп "конституция қанчалик бузилганлигини" кўрсатишга ваъда берди ва Байденнинг президент бўлишини олдиндан эълон қилиб, оммавий ахборот воситаларини бунга йўл қўймасликда айблади. Унинг таъкидлашича, "Конституцияга риоя қилиш учун масъул бўлганлар почта орқали сайловларда овоз беришнинг нотўғри натижалари кучда қолишига йўл қўйиши мумкин эмас".
AҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Якуний натижалар ҳали расман эълон қилинмаган, аммо ОAВ демократлар номзоди Жо Байденни ғолиб деб атамоқда.