Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Байден мунтазам равишда Украина мавзусида нотўғри баёнотлар берган"

Трамп: "Байден мунтазам равишда Украина мавзусида нотўғри баёнотлар берган"

АҚШ президенти Жо Байден “Украина, албатта, НАТОга аъзо бўлади”, деб айтмаслиги керак эди, деди собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп.

Байден мутлақо нотўғри гапларни айтди. Улардан бири “Украина НАТОга қўшилади” деган гап. Мен бу гапни тинглаганимда “Бу одам уруш бошлайди”, деб ўйлагандим, — деди Трамп All In подкастида.

Трампнинг қўшимча қилишича, Байден мунтазам равишда Украина мавзусида нотўғри баёнотлар берган. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, Байден “ақлдан озган фикрлар”ни айтишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, Трамп ҳокимиятга келса, Украинага АҚШ ҳарбийларини юбормаслигига кафолат бера олишини айтди

Франция ҳамда Германияда вазият бутунлай бошқача, чунки улар учун Украина “деярли қўшни”, — деб таъкидлади Трамп.

Трампнинг яна бир бор таъкидлашича, агар ҳозир АҚШ президенти Байден эмас, балки ўзи бўлганида, Украинадаги можаро бошланмаган бўларди.

Киритилди: 23:58 22.06.2024. Ўқилди: 1036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!