Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг хусийларга қарши зарбаларга қўшилишини истисно қилмади

Трамп АҚШнинг хусийларга қарши зарбаларга қўшилишини истисно қилмади

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Саудия Арабистонининг хусийларга қарши зарбаларига қўшилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси шанба куни Ар-Риёд халқаро аэропортига қилинган ракета ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ва 309 киши жароҳатланганини тасдиқлади. Ямандаги хусийлар ҳаракати ушбу ҳужум учун ҳозирча жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Мазкур ҳаракат Саудия Арабистони билан можаро доирасида мамлакат ҳудудидаги объектларга вақти-вақти билан зарбалар бериб келади.

Журналистлар АҚШ президентидан Вашингтон Саудия Арабистонининг хусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларига қўшилиши мумкинми, деб сўрашган.

«Балки. Биз бу масалани кўриб чиқамиз. Биз яқинда содир бўлган ҳужум ҳақидагина хабар топдик. Қарор қабул қиламиз. Биз жуда тез ҳаракат қиляпмиз», — деди Трамп.

Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати (хусийлар) билан Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган ҳукуматпараст армия ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик тўрт йиллик нисбий сукунатдан сўнг июль ойининг ўрталаридан бошлаб қайта авж олди.

Шу вақт ичида хусийлар Қизил денгизнинг ғарбий соҳилидаги ҳудудлар ва Бобул-Мандаб бўғози яқинидаги шаҳарларни эгаллаб олган.

Душанба куни Яманнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ҳукумати мамлакат пойтахти Сана шаҳрини хусийлардан озод қилиш бўйича операция бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 08:12 11.10.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!