Американинг собиқ етакчиси Дональд Трамп рафиқаси Мелания Трамп билан бирга тарафдорлари учун АҚШнинг 45-президенти сайтини ишга туширди.
«Фуқаролар ва жамият фаоллиги воситасида Дональд Трампнинг офиси жамиятнинг барча қатламларига тегишли америкаликларга маълумотлар тақдим этади, ўргатади ва руҳлантиради, биз чин маънода буюк Америка қуришга ҳаракат қилмоқдамиз» дейилади веб-сайтнинг илк саҳифасида.
Портал одамларга Дональд ва Мелания Трампга хабарлар юбориш, журналистларга эса жуфтликнинг тадбирлар графигини кузатиш ва изоҳ сўраш имкониятини беради.
Fox News ёзишича, қатор медиаплатформалар Трампнинг аккаунтларини қулфлаб қўйганидан сўнг, сайт собиқ президентнинг ўз тарафдорлари билан мулоқотда қолиш учун ҳаракатидир.
21 март куни Трамп ижтимоий медиага ўз платформаси орқали қайтишини эълон қилган эди.