Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШдаги сайловлар олдидан Путинга ён берадими?

Трамп АҚШдаги сайловлар олдидан Путинга ён берадими?

Украина ҳукумати вакиллари АҚШ президенти Дональд Трампнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловлар олдидан Россия президенти Владимир Путинга янги ён беришларидан хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда BILD нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Киевда Трамп АҚШда ёқилғи нархларини пасайтириш ва ички сиёсий муаммолардан жамоатчилик эътиборини чалғитиш мақсадида Москва билан келишувларга бориши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Сўнгги кунларда Трамп Путин билан Россия дизель ёқилғисини етказиб бериш масаласини келишиб олгани ва бунинг учун санкцияларни юмшатгани айтилмоқда. Шунингдек, у Россия ва Украина энергетика объектларига зарбаларни зудлик билан тўхтатиш ҳақида баёнот берди. Бироқ Киев ҳам, Москва ҳам бундай келишув мавжудлигини тасдиқламаган.

Трампнинг баёнотидан кўп ўтмай, Украина президенти Владимир Зеленский Россия Харьковдаги иссиқлик электр станциясига зарба берганини маълум қилди.

Вазият АҚШ ва Украина президентлари ўртасидаги очиқ зиддият туфайли янада кескинлашди. Зеленский Трампни Россия дизель ёқилғиси бўйича келишуви учун танқид қилган бўлса, АҚШ раҳбари Украинага янги президент кераклигини айтди.

Киевда Вашингтон Украинадан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатишни талаб қилиши мумкинлигидан ҳам хавотир олинмоқда.

Аввалроқ Financial Times нашри АҚШ Украинага қурол етказиб беришни чеклаш ва Америка разведка маълумотларини тақдим этишни тўхтатиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Украина АҚШга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, Америка разведкасининг имкониятларини тўлиқ алмаштириш ҳозирча қийинлигича қолмоқда.

Киритилди: 20:00 12.10.2026. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!