Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп АҚШда ўқ-дори захиралари етарли эканини билдирди

Трамп АҚШда ўқ-дори захиралари етарли эканини билдирди



АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг ҳарбий захиралари тугаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўрта ва юқори даражадаги ўқ-дориларнинг чексиз захирасига эга ва ишлаб чиқариш ҳажми юқори даражага етган.

“Биз захираларни тўплаб, ҳар қандай кутилмаган вазиятга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳозирча биз уларни бошқаларга сотмасдан ўзимизда олиб қоляпмиз, бироқ иттифоқчиларга қурол сотиш яқин орада қайта тикланади”, — дея таъкидлаган АҚШ етакчиси.

Трамп, шунингдек, Украина ва НАТОга бепул берилган юзлаб миллиард долларлик ёрдамни Европа тўлаши кераклигини ва АҚШ кечикиб бўлса-да, бу маблағларни талаб қилиб олишини қўшимча қилган.

Киритилди: 19:48 04.09.2026. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!