Доналд Трамп Қўшма Штатларнинг ҳарбий захиралари тугаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этиб, мамлакати ўрта ва юқори масофали ўқ-дориларнинг чексиз захирасига эгалиги ва ишлаб чиқариш ҳажми юқори даражага етганини билдирди.
"Биз захираларни тўплаб, ҳар қандай кутилмаган вазиятга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳозирча биз уларни бошқаларга сотмасдан ўзимизда олиб қоляпмиз, бироқ иттифоқчиларга қурол сотиш яқин орада қайта тикланади.
Украина ва NATOга бепул берилган юзлаб млрд долларлик ёрдам учун Европа тўлаши керак эди. Биз кечикиб бўлса-да, маблағларни талаб қилиб оламиз", — деб таъкидлади АҚШ етакчиси.