Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп АҚШда соатларни мавсумий ўзгартиришни нега бекор қилмоқчи?

Трамп АҚШда соатларни мавсумий ўзгартиришни нега бекор қилмоқчи?

Трамп АҚШда соатларни мавсумий ўзгартиришни бекор қилишни таклиф қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда ёзги ва қишки вақтга ўтишни бекор қилишга чақирди.

Трамп Огайо штатидаги митингга йўл олган пайтда журналистларга берган баёнотида Сенатни соатларни йилига икки марта олдинга ва орқага суриш амалиётини бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди.

Президентнинг айтишича, амалдаги тизим мамлакат иқтисодиётига сезиларли юк туширади ва аҳолининг одатий кун тартибини бузади.

Трамп, шунингдек, кўпчилик америкаликлар кундузги ёруғликдан кўпроқ фойдаланишни хоҳлашини таъкидлади. У республикачилардан сенатор Том Коттонни қонун лойиҳасининг Сенатда кўриб чиқилишини тўсиб қўяётганликда танқид қилди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!