Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ тутиб олинган Венесуэла танкерларини сақлаб қолади"

Трамп: "АҚШ тутиб олинган Венесуэла танкерларини сақлаб қолади"

Қўшма Штатлар халқаро сувларда тутиб олинган Венесуэла танкерларидаги нефтни ҳам, кемаларнинг ўзини ҳам ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларга маълум қилди.

"Биз нефтни сақлаб қоламиз. Биз ундан стратегик захираларни тўлдириш учун фойдаланишимиз мумкин. Биз уни сақлаб қоламиз. Кемаларни ҳам сақлаб қоламиз", деди у.

Шу билан бирга Трамп яна Венесуэла етакчиси Николас Мадурога таҳдид қилди.

"Агар Мадуро қаттиққўл бўлса, бу охирги марта қаттиққўл бўлади", деди АҚШ президенти.

10 декабрь куни Трамп Венесуэла нефтини олиб кетаётган санкциядаги нефть танкери ҳибсга олинганини эълон қилди ва ўшанда ҳам Қўшма Штатлар нефтни сақлаб қолишни режалаштирганини таъкидлади.

20 декабрь куни Қўшма Штатлар Панама байроғи остида сузиб кетаётган ва Хитой нефтни қайта ишлаш заводларига ёқилғи етказиб бераётган хитойлик нефть трейдери учун юк олиб кетаётган Centuries танкерининг тутиб олинганини тасдиқлади. Кема АҚШ санксияларига тобе эмас. 21 декабрь куни Bloomberg агентлиги Панама байроғи остида сузиб, Венесуэлага йўл олган Bella 1 танкери қўлга олингани ҳақида хабар берди. The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ ҳукумати Bella 1ни ҳибсга олиш учун ордер олган, чунки кема аввалроқ Эрон нефтини ташиш билан шуғулланган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!