Қўшма Штатлар етакчиси бу ҳақда Полша президенти Карол Навроцкий билан Оқ уйдаги учрашувда маълум қилди.
"Биз ҳеч қачон Полшадан қўшинларимизни олиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмаганмиз. Буни бошқа давлатлар бўйича кўриб чиқяпмиз, аммо биз Полшани тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва унга ўзини ҳимоя қилишда ёрдам берамиз", — деди Оқ уй раҳбари Вашингтонда.
Трамп, шунингдек, агар Варшава хоҳласа, Қўшма Штатларнинг Полшадаги ҳарбий иштироки оширилиши мумкинлигини таъкидлади.
"Трамп Полшага хавфсизлик кафолатларини берди ва бизнинг ҳарбий соҳадаги иттифоқчи сифатидаги ҳамкорлигимизни алоҳида таъкидлади, бу катта ютуқдир", — деди Навроцкий Трамп билан учрашувдан сўнг.
Полша президенти, шунингдек, Трампни Варшавага ташриф буюришга таклиф қилди, бироқ ушбу эҳтимолий ташриф санаси ҳали белгиланмаган.