Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter даги саҳифасида ёзди. У демократларнинг қуруқ бетон девор тиклашни истамаганини эслатиб, бадиий безакли шундай девор қурамизки, унга қаралса, нариги томон кўринади.
У чиройли ва айни пайтда давлат хавфсизлигини таъминлайдиган бўлади , дейди Трамп.
Маълумот учун, Трампнинг сайловолди ваъдаси бўлган девор қурилиши шу йил августдан бошланди. Трамп маъмурияти уни қуриш учун 25 миллиард доллар сўраганига қарамай, бюджетга кўра 1,6 миллиард маблағ ажратилган.
Manba: ЎзА