Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди.
"Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокаралари яхши ўтди, ядровий масаладан ташқари аксарият масалалар бўйича келишувга эришилди. Теҳрон ўзининг ядровий қуролга эга бўлиш мақсадидан воз кечишга рози бўлмади.
Мен, шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучларимизга Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун Эронга бож тўлаган ҳар бир кемани халқаро сувларда аниқлаш ва тўхтатиб қолишни топширдим. Ноқонуний бож тўлайдиган ҳеч ким очиқ денгизда хавфсиз ўтиш йўлагига эга бўлмайди. Бундан ташқари, биз эронликлар бўғозга ўрнатган миналарни йўқ қилишни бошлаймиз.
Бизга ёки фуқаролик кемаларига қарата ўт очган ҳар қандай эронлик ЖАҲАННАМГА РАВОНА ҚИЛИНАДИ! Шундоғам уларнинг мамлакатини вайрон қилган бу вазиятга қандай қилиб ЧЕК ҚЎЙИШНИ Эрон барчадан яхши билади", — дейилади АҚШ президентининг постида