АҚШ президенти Дональд Трамп мавзуси сир тутилаётган расмий мурожаат билан чиқмоқчи. Тадбирда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Жадвалга кўра, чиқиш 22 декабрь, душанба куни маҳаллий вақт билан 16:30 да (сешанба куни Тошкент вақти билан 02:30) бўлиб ўтади. Давлат раҳбари билан бирга Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири Жон Фелан сўзга чиқади.
Эътиборлиси, мурожаат Вашингтондан эмас, балки президентнинг Флорида штатидаги Палм-Бичдаги қароргоҳидан амалга оширилади.
Баёнотни тайёрлашдан олдин тадбир бошланишидан роппа-роса бир соат олдин Трамп учун разведка масалалари бўйича ёпиқ брифинг ўтказилади.