Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ ҳарбий бюджети 1,5 триллион долларга оширилишини эълон қилди

Трамп АҚШ ҳарбий бюджети 1,5 триллион долларга оширилишини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғида берган баёнотига кўра, қўшимча маблағлар “орзу армияси” деб аталувчи кучни шакллантириш ва Қўшма Штатларни ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилиш имконини беради.

Трампнинг таъкидлашича, мудофаа харажатларининг ошиши бошқа давлатларга нисбатан жорий этилган савдо божлари, шунингдек, АҚШ бюджетига катта даромад келтираётган тушумлар ҳисобига амалга оширилади.

"АҚШ сенаторлари, конгрессменлари, вазирлари ва бошқа сиёсий вакиллари билан узоқ ва мураккаб музокаралардан сўнг шундай хулосага келдимки, мамлакатимиз манфаатлари йўлида, айниқса ҳозирги ниҳоятда хавотирли ва хавфли даврда, 2027 йил учун ҳарбий бюджет 1 триллион доллар эмас, балки 1,5 триллион доллар бўлиши керак", — деб ёзди у.

Қўшма Штатларнинг 2025 йилги мудофаа бюджети ҳам рекорд даражада бўлиб, 895 миллиард долларни ташкил этган.

Киритилди: 20:05 08.01.2026. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!