Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "АҚШ Эроннинг энг ёмон туши бўлади"

Трамп: "АҚШ Эроннинг энг ёмон туши бўлади"

Қўшма Штатлар можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун томонлар ўртасида давом этаётган алоқаларга қарамай, Эронга зарба беришда давом этади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.

"Ҳозир улар Эроннинг ядровий амбицияларидан бутунлай воз кечиши ва янги йўлни белгилаши учун имкониятга эга. Кўрамиз, улар буни қилишни хоҳлашадими ёки йўқми. Агар хоҳламасалар, биз уларнинг энг ёмон туши бўламиз. Унгача биз уларни назоратсиз портлатишда давом этамиз; бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди", деди у.

Киритилди: Бугун 06:54. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!