АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан бошлаган уруш туфайли АҚШ қурол-яроғ етишмаётгани ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларини рад этди ва мамлакатда чексиз ўқ-дорилар захираси борлигини таъкидлади.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Бизда ўқ-дорилар йўқлигини доимий равишда даъво қиладиган одамлар ва оммавий ахборот воситалари (бу 100 фоиз ёлғон!) аслида хиёнат қилмоқда. Улар буни Қўшма Штатларнинг мен ғалаба қозонганимни кўришдан кўра, биз осонликча ютиб чиқаётган урушда мағлуб бўлишини кўришни истаганликлари учун қилишади!”, дейилади постда.
Трамп АҚШда Эрондаги ҳозирги ҳарбий операция учун зарур бўлганидан анча кўп миқдорда ўрта ва юқори даражадаги ўқ-дорилар захираси борлигини таъкидлади.
“Бундан ташқари, биз мисли кўрилмаган миқдорда ўқ-дорилар ишлаб чиқармоқдамиз. Биз уларни захирага солмоқдамиз ва ҳар қандай мумкин бўлган сценарийга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биз уни бошқа мамлакатларга сотиш ўрнига, ўзимиз учун, Қўшма Штатлар учун сақлаб қўймоқдамиз, аммо иттифоқчиларимизга етказиб бериш тез орада қайта бошланади”, деб тушунтирди у.