АҚШ президенти Дональд Трамп апелляция судининг Оқ уй бал залини қуришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори устидан Олий судга шикоят қилишини маълум қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Биз дарҳол Қўшма Штатлар Олий судига апелляция берамиз", деб ёзган Америка етакчиси.
Шунингдек, Трамп Олий суд апелляция судининг қарорини адолациз деб атаб, уни бекор қилиши кераклигини айтди.