Иорданиядаги АҚШ базасига қилинган ҳужум Жо Байден маъмуриятининг заифлигини кўрсатади, дейди Дональд Трамп.
"Иорданиядаги АҚШ ҳарбий объектига учувчисиз самолёт ҳужуми натижасида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди ва яна кўплар яраланди. Америка учун даҳшатли кун. Қўшма Штатларга қилинган бу шафқатсиз ҳужум Жо Байден заифлиги ва таслим бўлишининг яна бир даҳшатли ва фожиали оқибатидир”, деб ёзди Трамп Truth Social'да.