АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурияда рус аскарларининг ўлдирилиши билан боғлиқ операцияга тегишли яширин маълумотларни адашиб айтиб қўйди.
Гап февраль ойида Дейр аз-Зорда таркибида АҚШ аскарлари ҳам бўлган Сурия демократик қўшинларининг қўналғасига ҳужум қилган гуруҳга қарши ҳаво кучлари операцияси ҳақида кетяпти.
Президент Дональд Трамп Нью Йоркда, ўтган ҳафтада бўлган тадбирда ҳужумда иштирок этган “Ф-18” қирувчи самолётини тарифлаётиб, ҳарбий сирларни очиб қўйган.
Манбанинг маълумотига кўра, Трамп ҳаво ҳужумининг 10 дақиқа давом этгани, шунингдек, 300 та рус аскари ҳам ўлдирилганини айтиб юборган.
Ҳужумнинг деталлари махфий бўлгани ва бу ҳарбий сир эканини инобатга олиб, АҚШ раҳбарияти бу масала юзасидан баёнот беришни истамади.