Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп 15 майгача тинчлик шатрномаси тузишга интилмоқда

Трамп 15 майгача тинчлик шатрномаси тузишга интилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви жорий йилнинг 15 майига қадар тузилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко Ранок. LIVE дастурида ўз манбаларига таяниб маълум қилди.

Гончаренконинг таъкидлашича, 3 ноябрга режалаштирилган АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар фонида Трамп учун май ойигача урушни якунлаш бўйича аниқ натижа кўрсатиш муҳим ҳисобланади.

Депутатнинг сўзларига кўра, АҚШда май ойи Украина ва Россия ўртасидаги келишув бўйича норасмий охирги муддат сифатида қаралмоқда. Агар ушбу муддатгача келишувга эришилмаса, Вашингтон музокаралар жараёнидан чекиниши мумкин.

"Бундай ҳолатда Украина масаласи кун тартибидан бутунлай чиқиб кетмайди, бироқ иккинчи даражали мавзуга айланиш эҳтимоли бор", — деб қўшимча қилди Гончаренко.

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!