Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трабзондаги кўчалардан бири Муҳаммад Салоҳ номи билан аталади

Трабзондаги кўчалардан бири Муҳаммад Салоҳ номи билан аталади

Трабзон вилояти таркибига кирувчи Йомра муниципалитети мэри Мустафа Бийик «Трабзонспор» вингери Муҳаммад Салоҳ шарафига кўчалардан бири қайта номланишини маълум қилди.

«Туркия футболи тарихидаги энг йирик трансферлардан бири бўлган Муҳаммад Салоҳнинг бизнинг туманимизда яшашидан жуда фахрланамиз.

Шу ҳафта шаҳар кенгашида қарор қабул қилинади ва унга кўра, Салоҳнинг уйи жойлашган кўча «Муҳаммад Салоҳ кўчаси» деб қайта номланади.

Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Энди навбат Салоҳда», — деб ёзди Бийик.

Шу тариқа, маҳаллий ҳокимият «Трабзонспор» футболчисига нисбатан алоҳида ҳурмат рамзи сифатида унинг номи билан кўча аташга қарор қилган.

Киритилди: 16:59 31.08.2026. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!