Тошкентнинг Сергели, Юнусобод ва Олмазор туманларида 26 ҳамда 27 сентябрь кунлари “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.