Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентнинг учта туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкентнинг учта туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 5 декабр куни Тошкентнинг учта туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилди.

  • Юнусобод тумани: “Обод”, “Боғибўстон”, “Оқтепа”, “Мирзо Улуғбек”, “Шайҳ Шивли”, “Фирдавсий”, “Отчопар-1” ва “Отчопар-2” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 19:00 гача;
  • Миробод тумани: “Парвона”, “Файзобод”, “Баратхўжа”, “Зиёнур”, “Билимдон”, “Юксалиш”, “Янги Қўйлиқ”, “Толариқ”, “Чинор”, “Қўйлиқ ота” ва “Баёт” МФЙ айрим ҳудудларида;
  • Сергели туманининг: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўҳнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат”, “Шукрона”, “Халқобод”, “Маданият”, “Қушқўрғон”, “Асробод”, “Эшонбулоқ” ҳамда “Кенгмакон” МФЙ айрим ҳудудларида.

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилди.

4-11 декабр кунлари “Тепличная” подстанциясида эскирган электр қурилмаларини замонавий электр қурилмаларга алмаштириш ишлари олиб борилиши сабаб Сергели туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Ушбу ҳудудлар: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўҳнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат”, “Шукрона”, “Халқобод”, “Маданият”, “Қушқўрғон”, “Асробод”, “Эшонбулоқ” ҳамда “Кенгмакон” МФЙ айрим ҳудудларида.

Киритилди: 10:32 05.12.2024. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!