Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 17 март куни табиий газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, режалаштирилган таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида Мирзо Улуғбек, Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларининг айрим маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти маълум вақт оралиғида тўхтатилади. Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 12:00 гача «Яланғоч» маҳалла фуқаролар йиғинининг Шўртепа 2-тор кўчасида, соат 11:00 дан 13:00 гача эса Мевазор маҳалласидаги Қува кўчасида табиий газ етказиб бериш вақтинча чекланади.
Шунингдек, Олмазор туманида Чустий маҳалласида, Учтепа туманида Ўрикзор ТҲАЙ кўчасида ҳамда Янгиҳаёт туманида Ҳўжа Учқун кўчасида ҳам соат 11:00 дан 13:00 гача газ таъминоти вақтинча ўчирилади.
Ушбу ишлар газ тармоқларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларга хавфсиз ҳамда барқарор газ таъминотини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан барча ҳудудларда табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали юзага келаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, аҳолидан кўрсатилган вақт оралиғида эҳтиёткор бўлишни сўради.