Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентлик "сеҳргар" мижозига йигитини "иситиб бериш"ни ваъда қилди, аммо...

Тошкентлик "сеҳргар" мижозига йигитини "иситиб бериш"ни ваъда қилди, аммо...

Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли Зилола А. мурожаат қилди. У ўз аризасида унга бир йигитни "иситиб" беришни ваъда қилган 20 ёшли Валентина С.га нисбатан чора кўришни сўради. Валентина С. ўз "хизматлари" учун Зилоладан 450.000 сўм ва умумий қиймати 32.890.000 сўм бўлган тилла тақинчоқлар олган.

Аммо "сеҳргар" ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 

Киритилди: 18:25 12.12.2019. Ўқилди: 2504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!