Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» майдонида Ўзбекистондаги энг катта байроқ ўрнатилди

Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» майдонида Ўзбекистондаги энг катта байроқ ўрнатилди

Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида, Шомаҳмудовлар ёдгорлиги яқинида Ўзбекистондаги энг катта давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Байроқнинг баландлиги 65 метр, ўлчами эса 20 метрга 10 метрга тенг.

Ҳозирги кунда бу ерда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Байроқнинг расман очилиши 22 июлга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Менинг фикрим» порталида Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақидаги таклиф жойлаштирилганди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 16:13 16.07.2018. Ўқилди: 5044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!