Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги қашқадарёлик талабалар Қашқадарёга бепул олиб кетилади

Тошкентдаги қашқадарёлик талабалар Қашқадарёга бепул олиб кетилади

Шу кунларда уйига қайтиш ниятида бўлган, аммо айрим инсофсиз таксичилар йўлкира нархини асоссиз ошириб юборгани сабаб қийналиб қолган қашқадарёлик талабалар учун муҳим янгилик. 

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан қашқадарёлик талаба ёшларни олиб келиш чораси кўрилади. Бу иш мутлақо бепул амалга оширилади. 
Бунинг учун 18 март куни соат 10:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасига  етиб келишингиз сўралади. Шу жойнинг ўзида Қашқадарёга қайтиш учун транспорт воситалари қатнови ташкил этилади. 

Мурожаат учун телефон: +998973507788; Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров. 
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

Киритилди: 11:08 17.03.2020. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!