Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентдаги қадимий “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юз берди

Тошкентдаги қадимий “Чорсу” бозорида йирик ёнғин юз берди

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берилди.

Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига Фавқудодда вазиятлар вазири етиб борган.

Яқин дақиқаларда қўшимча маълумот тақдим этилади.

Киритилди: 08:29 28.06.2024. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!