Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги "Ойша хола" исмли ЙПХ ходими: вазиятга аниқлик киритилди

Тошкентдаги "Ойша хола" исмли ЙПХ ходими: вазиятга аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқда "Ойша хола исмли ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.Мавлонов Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган вақтида меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Ласетти" русумли автомобилни тўхтатган. Текширув жараёнида ҳайдовчи 2004 йил тўғилган А.А.нинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги (ёши тўғри келмаслиги) аниқланган.

Ходим маъмурий баённома расмийлаштириб автомобилни жарима майдонига юборилишини айтгандан сўнг ҳайдовчи ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган ва видео тасвирга олишни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судига юборилган.

Киритилди: 22:10 12.05.2021. Ўқилди: 6888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!