Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдаги катта хазина: Ўзбекистон Фанлар академияси топилма ҳақида изоҳ берди

Тошкентдаги катта хазина: Ўзбекистон Фанлар академияси топилма ҳақида изоҳ берди

Кеча ОАВларда Тошкент марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган хазина топилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Ўзбекистон Фанлар академияси ҳозирча Тошкентдаги князь Романов саройидаги хазина билан боғлиқ бўлган масалалар билан шуғулланмаяпти.

Куни кеча ОАВларда Тошкент марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган хазина топилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Фанлар академиясининг тарихчилари ва экспертлари ҳозирча бу масала билан шуғулланишмаяпти. Ҳозир бу маълумотни ўрганмоқдамиз, чунки бундай хабарлар бир йил олдин ҳам бўлганди , - деб маълум қилишди Sputnikга Фанлар академияси матбуот хизмати.

Илгарироқ, Миллий университет олимлари пойтахт марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан ноёб санъат асарлари, олтин қуймалар, олтин, кумуш танга ва идишлар, қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар топилганлиги ҳақида хабар берилганди. Sputnik ҳозирча университет мутахассисларидан изоҳ олишга муваффақ бўлмади.

Киритилди: 17:09 21.01.2019. Ўқилди: 2131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!